Гуллит қаттиқ танқид қилди, замонавий футбол завқини йўқотмоқда
«Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси, нидерланд футболи афсоналаридан бири Руд Гуллит замонавий футбол ҳақида анча кескин фикр билдирди. Унинг айтишича, бугунги ўйинда жисмоний тайёргарлик, интизом ва ҳимояга қайтиш бор, аммо мухлисни ўрнидан турғизадиган, рақибни бирга-бир ҳолатда алдаб ўтадиган ижодкор футболчилар тобора камайиб бормоқда. Бу фикрлар Голландия телевидениесидаги чиқиши ортидан Европа ОАВда катта муҳокамага сабаб бўлди.
Гуллитнинг асосий алами ҳам шу: унингча, футболда завқ камайган.