Роналду Риёдни тарк этдими? Фабрицио Романо ҳақиқатни очиқлади
Яқин Шарқдаги қалтис ҳарбий вазият нафақат сиёсатчиларни, балки дунё футболи юлдузларининг мухлисларини ҳам хавотирга солмоқда. Охирги кунларда Эрон томонидан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг, «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хавфсизлик нуқтаи назаридан Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларни портлатди. Zamin.uz ушбу шов-шувлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини ўрганди.
Ҳаммаси Роналдуга тегишли бўлган хусусий самолётнинг Риёддан Мадридга қараб парвоз қилгани ҳақидаги маълумотлардан бошланди.