«Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, аммо требл орзуси сўнди
«Барселона» бу мавсумда требл қайд этиш имкониятидан маҳрум бўлди. Каталония клуби Испания кубоги яримфинал жавоб учрашувида «Атлетико»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо бу зафар финалга чиқиш учун етарли бўлмади. Икки баҳс якунига кўра, умумий ҳисоб 4:3 бўлиб, ҳал қилувчи босқичга мадридликлар йўл олди.
Жавоб ўйинида «Барселона» ҳақиқий камбэкка жуда яқин келди. 18 ёшли Марк Бернал дубль муаллифига айланди, Рафиня эса пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасига яна бир муҳим голни тақдим қилди.