Флик «Барса»нинг ўйинини мақтади, аммо финал орзуси барибир ушалмади
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания кубоги яримфинал жавоб учрашувида «Атлетико»га қарши кўрсатилган ўйинни юқори баҳолади. Каталонияликлар ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо илк баҳсдаги 0:4 ҳисобидаги мағлубият туфайли икки ўйин якуни бўйича 3:4 ҳисобида мусобақа билан хайрлашди. «Матрасчилар» эса шу тариқа финалга йўл олди.
Фликнинг фикрича, жамоа майдонда бор имкониятини ишга солди ва деярли мукаммал камбэкка яқин келди. У футболчилари катта куч сарфлаганини...