«Барселона» жавоб ўйинида ғалаба қилди: финалга «Атлетико» чиқди
Испания кубоги яримфинал жавоб баҳсида «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Бироқ бу зафар каталонияликларга финал йўлланмаси учун етарли бўлмади — икки ўйин натижасига кўра, умумий 4:3 ҳисоби билан айнан мадридликлар ҳал қилувчи босқичга йўл олди.
Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ «Барселона» рақибга жиддий босим ўтказди. Ҳисоб 29-дақиқада Марк Берналнинг голи билан очилди. Биринчи тайм қўшимча дақиқаларида эса Рафиня пенальтидан аниқ фойдаланиб...