Бернарду Силва хайрлашса ҳам «Манчестер Сити»га содиқ қолишини айтди
«Манчестер Сити» сардори Бернарду Силва клубдаги келажаги атрофидаги саволлар кучайиб бораётган бир пайтда мухлислар учун илиқ ва таъсирли гапларни айтди. Португалиялик ярим ҳимоячи, ҳатто бир кун келиб жамоани тарк этса ҳам, «шаҳарликлар»ни қўллаб-қувватлашда давом этишини очиқ таъкидлади. Унинг сўзлари клуб билан муносабати шунчаки шартнома ёки майдондаги ўйин билан чекланмаслигини яна бир бор кўрсатди.
Бернарду Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва...