«Манчестер Сити»да ойнинг энг яхшиси бўлиш учун кураш қизғин тус олди
«Манчестер Сити» клуби якунланган февраль ойи бўйича энг яхши футболчи совринига даъвогарлар номини расман эълон қилди. Клубнинг расмий сайти маълумотига кўра, бу сафар мухлислар овози учун уч нафар футболчи — Марк Геҳи, Жанлуижи Доннарумма ва Нико О’Райли ўзаро баҳс олиб боради. Демак, ой давомида жамоа сафида энг барқарор ва энг самарали ўйин кўрсатган ижрочилар айнан шу учликдан саралаб олинган.
Февраль «шаҳарликлар» учун сермаҳсул ой бўлди. Пеп Гвардиола жамоаси турли мусобақаларда жами еттита учрашув ўтказиб...