«Реал» яна қоқилди: энди чемпионлик пойгаси янада кескинлашди
Испания чемпионатининг 26-турида кутилмаган натижа қайд этилди: «Реал» ўз майдонида ҳамшаҳари «Хетафе»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда мағлуб бўлди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳсда меҳмонлар бир имкониятдан унумли фойдаланди, мадридликлар эса босимга қарамай, жавоб голини топа олмади. Ушбу мағлубият «қаймоқранглилар» учун нафақат очко йўқотиш, балки чемпионлик курашида жиддий зарба бўлди.
Учрашув тақдирини 39-дақиқада Мартин Сатриано ҳал қилди. Унинг биринчи бўлимдаги аниқ зарбаси «Хетафе»га катта ғалаба олиб келди.