Колосков FIFA АҚШга қарши қатъий чорага бормайди деб ҳисоблайди
РФСнинг фахрий президенти Вячеслав Колосков фикрича, FIFA 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлигини АҚШдан олиб қўйиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, назарий жиҳатдан бундай қарор чиқариш мумкин, аммо амалда FIFA Америкага қарши “уруш” очишга журъат эта олмайди. Колосков бу ҳолат халқаро футболда икки хил стандартлар яққол кўринишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал ёз ойларида Шимолий Америкадаги уч давлатда ўтказилади.