Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берган «Шанхай Шэньхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда муносиб якун ясашга уриниб кўрди, аммо бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» учрашувнинг дастлабки бўлимидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйиннинг қолган қисмида вазиятни тўлиқ назорат қилди.