Исроил дзюдочилари хавфсизлик сабаб Тошкентни шошилинч тарк этди
Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича нуфузли “Grand Slam” турнири давомида кутилмаган ҳолат кузатилди. Исроил миллий терма жамоаси хавфсизлик бўйича берилган шошилинч кўрсатмадан сўнг мусобақадаги иштирокини тўхтатиб, Ўзбекистонни зудлик билан тарк этди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
Хабарга кўра, қарор Исроилнинг ички хавфсизлик хизмати — “Shin Bet” томонидан қабул қилинган. Нашр бу қадам Эронга қарши бошланган “Operation Roaring Lion” амалиётидан кейин минтақада хавфсизлик...