Нагельсман Горецка нега Германия терма жамоасига зарур эканини айтди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн “Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Горецкага таянишда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳавбек жорий мавсум якунидан сўнг Мюнхен клубини тарк этиши кутилмоқда, бироқ миллий жамодаги ўрни ҳануз муҳимлигича қолмоқда.
Нагельсманннинг таъкидлашича, Горецка бу мавсум “Бавария”да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган бўлса-да, у саралаш баҳсларидаги ролига яқин вазифада 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам фойдали бўлиши мумкин.