Артета Деклан Райс ўзи алмаштиришни сўради деди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета ярим ҳимоячи Деклан Райснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчи якшанба кунги "Челси"га қарши дербида (2:1) жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди: у Юрриен Тимбер голига ассист муаллифи бўлди. Учрашувнинг 76-дақиқасида Райс ўрнини Кристиан Нўргор эгаллади.
"Қанчалик жиддий эканини ҳозир аниқ айта олмайман, аммо Деклан ўзи алмаштиришни сўради. Текширув натижаларини кутамиз, шундан кейин...