Месси «Барселона» президентлик сайловлари мавзусидан четда қолмоқчи
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона»да бўладиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдиришни истамаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Номзодлар 38 ёшли аргентиналик юлдуз номини сайловолди чиқишларида тез-тез тилга олаётган бўлса-да, футболчининг ўзи бу масалани муҳокама қилиш ниятида эмас. Diario Sport хабарига кўра, Месси ушбу мавзу бўйича оммавий саволларга жавоб бермасликка қарор қилган.
Каталония клуби раҳбарлиги учун сайлов 15 март куни бўлиб ўтади.