Нагелсманн Горецка нега Германия терма жамоасига кераклигини айтди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецкага ҳануз жиддий таянаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга кўра, футболчи жорий мавсум якунида Мюнхен клубини тарк этиши кутилаётган бўлса-да, миллий жамоада унинг ўрни сақланиб қолади.
Нагелсманннинг таъкидлашича, Горецка бу мавсум «Бавария»да кўп ўйнамаганига қарамай, ЖЧ-2026да саралашдаги вазифага яқин ролни бажариши мумкин. Мураббий ярим ҳимоячининг жарима майдонига кечикмай ёриб кириши...