Кэррик Олд Траффордда рекорд ўрнатиб "Юнайтед"ни юқорига кўтарди
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 28-турида “Кристал Пэлас”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, нафақат муҳим уч очкони қўлга киритди, балки клуб тарихи учун эътиборли статистик натижани ҳам қайд этди. Бу ғалаба орқали Майкл Кэррик “қизил иблислар” тарихида Премьер-лигадаги дастлабки бешта уй учрашувида бешта ғалабага эришган илк мураббий сифатида тилга олинмоқда. Бу статистика Squawka томонидан қайд этилган.
“Олд Траффорд”даги ушбу серия ҳақиқатдан ҳам таъсирли кўриниш олди. Кэррик...