Тошкентдаги “Катта Дубулға”да дзюдочиларимиз кучли учликдан жой олди
Пойтахтимиз Тошкент шаҳри яна бир бор йирик халқаро спорт анжуманига муваффақиятли мезбонлик қилди. Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа юқори савияда ташкил этилди ва унда дунёнинг қатор кучли терма жамоалари медаллар учун кескин рақобат олиб борди.
Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, мухлисларимизни қувонтирди. Ҳамюртларимиз беллашувлар якунига кўра 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали жамғарди. Бу натижа билан вакилларимиз умумжамоа ҳисобида кучли учликдан ўрин олди.