Роналду кафолатлар олгач келажаги борасида қарор қилди
Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги айрим масалалардан норози эканини билдирганди. Шу фон’да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду «Ал-Наср»да шартномаси якунлангунча қолишга қарор қилган. Ҳужумчи битими 2027 йил ўрталаригача амал қилади, унга эса Саудия Арабистони инвестиция фонди вакиллари...