«Фулҳем» мавсумда иккинчи бор «Тоттенҳэм»ни енгди
Англия Премйер-лигасининг 28-турида «Фулҳем» Лондондаги рақиби «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жорий мавсумнинг биринчи даврасида ҳам «дачниклар» устун келганди — ўшанда ҳам ҳисоб 2:1 бўлган ва учрашув 2025 йил 29 ноябр куни ўтказилган.
Шу тариқа «Фулҳем» АПЛдаги бутун тарихида атиги иккинчи марта бир мавсумнинг ўзида «Тоттенҳэм»ни икки марта енгишга эришди.
Бундай натижа аввал фақат 2003/2004 йилги эсда қоларли мавсумда қайд этилган — ўша йили «Арсенал» чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган.