Наварро Роналду билан эпизодни эслаб, мени қамашмоқчи эди деди
2012 йилда «Леванте» ҳимоячиси Давид Наварро Испания чемпионатидаги ўйинлардан бирида «Реал» сафидаги Криштиану Роналду билан кескин тўқнашув марказида қолган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Наварро тирсаги билан рақибига зарба бериб юборган, натижада Роналду қошидан ёрилиб кетган ва қонга беланган футболкасини алмаштиришига тўғри келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наварронинг айтишича, энг катта босимни у ўша пайтда Мадрид матбуотидан кўрган. «Улар мени ҳибсга олишни талаб қилишди.