Серхи Роберто Барселона камбекининг калитини айтди
Барселонанинг собиқ футболчиси Серхи Роберто Испания кубоги ярим финали жавоб учрашуви арафасида фикр билдирди. Каталонияликлар ўз майдонида Мадриднинг Атлетикосини қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи ўйинда Атлетико йирик ҳисобда ғалаба қозонганди — 4:0. Финал йўлланмаси тақдири 3 март куни ҳал бўлади.
Роберто фикрича, Барселона учун энг муҳим вазифа — имкон қадар эрта биринчи голни уриш. Унинг айтишича, стартдан бошлаб юқори темпда босим қилиш жамоани руҳлантиради...