Консейсау Роналду қайд этган натижани такрорлади
"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау А Сериясида "Рома"га қарши учрашувда (3:3) гол уриб, жамоасини ҳисобда тенглаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли футболчи 47-дақиқада аниқ зарба билан 1:1 ни қайд этди. Кейин римликлар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди, бироқ меҳмонлар Жереми Бога ва Федерико Гатти урган голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Opta маълумотига таяниб хабар берилишича, Консейсау А Сериясининг битта мавсумида "Рома"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол урган атиги иккинчи португалиялик бўлди.