«Лион» ва «Ньюкасл» илк беш дақиқадаги голларда пешқадам
Франциянинг «Лион»и ҳамда Англиянинг «Ньюкасл»и Европанинг топ-5 лигалари орасида учрашувнинг дастлабки беш дақиқасида урилган голлар бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «Лион» Франция чемпионатида «Марсель»га қарши баҳсда яна шундай тезкор гол урди. Бироқ бу гол жамоага фойда келтирмади: «Марсель» ўйин тақдирини ўзгартириб, «тўқувчилар»нинг ёрқин ғалабали сериясига якун ясади ва мезбонларни очкосиз қолдирди.
Ҳозирча «Лион»...