Роналду трансфер кафолатларидан сўнг келажагини ҳал қилди
Криштиану Роналду сўнгги пайтларда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норози эканини билдириб қўйди. Шу фон’да португалиялик суперьулдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунигача — яъни 2027 йил ўрталаригача — «Ал-Наср»да қолишга қарор қилган. Манбада айтилишича, ҳужумчига Саудия Арабистони инвестиция фонди вакиллари...