Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида “Shanghai Shenhua” етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси “Buriram United”га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишни кўзлади, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Buriram” биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Тез орада “Shanghai Shenhua” бир футболчига кам қолиб...