Нагелсманн Нойернинг қайтиши бўйича аниқ фикр билдирди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн дарвозабон Мануэль Нойернинг миллий жамоага эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ОАВда ҳамон «Бавария» саркори бўлган, тез орада 40 ёшни қаршилайдиган тажрибали голкиперни терма жамоага яна чақириш мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тўхтагани йўқ. Айримлар Нойер жаҳон чемпионати арафасида бундестимнинг дарвозабонлар билан боғлиқ муаммосини ёпишга ёрдам бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.