Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин
Яқин Шарқдаги вазият фонида Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги эҳтимоли тобора кучаймоқда. Мусобақа асосан АҚШда ўтказилиши режалаштирилганини инобатга олсак, бу сценарий мантиқан ҳам тушунарли кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бундай тахминлар аввал ҳам янграган: эронликлар учун АҚШга виза олиш масаласи доим мураккаб бўлиб келган. Эндиликда эса сиёсий кескинлик бу муаммони янада чуқурлаштириши мумкин.
Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож ҳам вазият бўйича эҳтиёткор фикр билдирди...