Игор Тудор "Тоттенхэм"даги инқироз ва сифат етишмаслиги ҳақида гапирди
Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида бўлиб ўтган "Фулхэм"га қарши Лондон дербиси (1:2) "Тоттенхэм" учун кутилмаган мағлубият билан якунланди. Ўйиндан сўнг жамоа устози Игор Тудор матбуот анжуманида жамоадаги тизимли муаммоларни яшириб ўтирмади.
"Ҳар бир чизиқда сифат етишмаяпти"
Мураббийнинг фикрича, жамоа ҳозирги кунда ҳар томонлама оқсамоқда. "Вазият анча чигал. Муаммолар етарлича, мен сизларга бирор янгилик айта олмайман. Ҳозирги пайтда ҳар биримиз ички куч топиб, оёққа туришимиз шарт.