Финалиссима бўйича қарор ҳали қабул қилинмади
Қатарда минтақада давом этаётган жанговор ҳаракатлар фонида барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Шу сабаб Финалиссима — Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин — бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Машҳур журналист Гастон Эдулнинг маълумотига кўра, ҳозирда УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни кузатиб бормоқда ва шошилинч хулоса чиқармаяпти. Бир неча кун ичида улар Қатар ҳукумати билан бирга Финалиссима тақдири юзасидан якуний қарорни эълон қилади.