«Реал Мадрид» «Хетафе»ни қабул қилади ва жонли эфирлар маълум
Испания чемпионатининг 26-турини якунлаб берадиган баҳсда «Реал» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилади. Бир ҳафта аввал мадридликлар «Осасуна»га ютқазиб, пешқадамликни «Барселона»га бой бериб қўйди — каталонияликлар ҳозирда 4 очко фарқ билан олдинда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша омадсизликдан кейин «қироллик клуби» Чемпионлар лигаси плей-оффида «Бенфика»ни яна бир бор мағлуб этди ва бугун ҳам вазифа аниқ: ҳар қандай ҳолатда уч очкони олиш.
«Хетафе» эса қиш фаслида фақат икки марта уч очко тўплади ...