Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua турнирни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenhua» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун фақатгина мусобақа билан хайрлашишдан олдин сўнгги уриниш эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Buriram United» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Улар илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Суфанат Муеанта гол муаллифига айланди.