«РБ Лейпциг» «Гамбург» майдонида иродали ғалабага эришди
Германия чемпионатининг 24-тури доирасидаги сўнгги учрашувда «Гамбург» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонлар ўйинни эҳтиёткор бошлади ва 22-дақиқада қарши ҳужумдан ҳисобни очди: Уильям Микелбренсиснинг ҳал қилувчи узатмасидан кейин Фабиу Виeйра аниқ зарба берди — 1:0. Бироқ «РБ Лейпциг» тез орада жавоб қайтарди: Ридле Бакунунг узатмасини Ромуло Круз товон билан чиройли якунлаб, мувозанатни тиклади — 1:1. Орадан кўп ўтмай Круз яна вазиятга эга бўлди...