«Марсел» «Лион» устидан 90-дақиқада иродали ғалабани суғуриб олди
Лига 1нинг 24-туридаги марказий баҳсда «Марсел» ва «Лион» «Велодром»да тенгма-тенг кураш олиб борди, учрашув тақдирини эса сўнгги сониялар ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди: тезкор қарши ҳужум якунида Корентен Толиссо аниқ зарба берди. Орадан кўп ўтмай Мейсон Гринвуд Пйер-Эмерик Обамеянг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштиришга яқин келган эди, бироқ дарвозабон вазиятни қутқарди.
Иккинчи бўлим бошида Роман Яремчук гол уриш имкониятидан фойдалана олмади.