"Арсенал" бурчаклар орқали "Челси"ни енгиб пешқадамликни кучайтирди
Англия чемпионатининг 28-турида марказий баҳс ҳақиқий дерби руҳида ўтди ва “Арсенал” ўз майдонида “Челси”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. Энг қизиғи, учрашувдаги барча тўплар айнан бурчакдан узатилган вазиятлардан кейин киритилди.
Микел Артета жамоаси ҳисобни 21-дақиқада очди. Вильям Салиба стандарт вазиятдан кейин рақиб жарима майдонида тўғри жой танлаб, “тўпчилар”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ танаффус арафасида “Челси” ҳам жавоб қайтарди: 45+2-дақиқада...