Торино Лациони ишончли ҳисобда мағлуб этди
А Сериянинг 27-турида Торино ўз майдонида Лациони қабул қилиб, учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин умуман олганда тенг курашда ўтди, бироқ мезбонлар вазиятлардан анча унумли фойдаланди. 21-дақиқада Дуван Сапата зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, дарвозабон ҳамда Лука Пеллегрини эпизодда ишончлироқ ўйнаши мумкин эди. Натижада Жованни Симеоне қайтган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим бошида Торино устунлигини мустаҳкамлади...