«Эльче» «Эспаньол»нинг қора сериясини тўхтатиб қўйди
Ла Лиганинг 26-турида инқироздаги «Эльче» ва «Эспаньол» учрашувида ҳар икки жамоа ҳам ғалабасиз сериясига нуқта қўя олмади. Баҳс 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 7-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди: Пол Лосано узатмасидан кейин Кике Гарсия аниқ зарба йўллади — 0:1. Биринчи бўлим якунига яқин эса Марк Агуадо ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Иккинчи бўлим стартида Давид Аффенгрубердан кейинги вазиятда дарвозабон сейв билан жамоасини қутқариб қолди...