«Штутгарт» «Волфсбург»ни бир бўлимдаёқ тор-мор қилди
Германия Бундеслигасининг 24-турида «Штутгарт» ўз майдонида «Волфсбург»ни қабул қилди ва учрашув тақдирини амалда биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21-дақиқада «шваблар»нинг узатмаси қайтарилган бўлса-да, Эрмедин Демирович Дениз Ундавга қулай пас узатиб берди ва ҳисоб очилди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Крис Фюрих вазият яратди, Жейми Левелинг эса аниқ зарба билан фарқни иккитага етказди — 2:0.
Биринчи бўлим якунида «Волфсбург» ҳимоясидаги хатодан фойдаланилган ҳужумда Левелинг яна гол уриб...