Қатар хавфсизлик сабаб барча футбол мусобақаларини тўхтатди
Қатар футбол ассоциацияси мамлакат ҳудудида ўтказиладиган барча ўйинлар ва турнирларни вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Ҳозирча аниқ муддат айтилмади — мусобақалар кейинги хабаргача музлатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият фонида Финаллиссима учрашувини бошқа жойга кўчириш эҳтимоли ҳам пайдо бўлди: Аргентина ва Испания терма жамоалари март ойининг охирида айнан Қатар майдонида соврин учун баҳс олиб бориши керак эди.
Аввалроқ АҚШ Эрон билан боғлиқ ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди.