Люк Шоу “Манчестер Юнайтед”даги навбатдаги жароҳатини олди
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу яна жароҳат олди. АПЛнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйинида у биринчи бўлим давомида алмаштиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Шоу “Манчестер Юнайтед” сафидаги фаолияти давомида бунгача 28 марта турли жароҳатлар билан сафдан чиққан эди. Янги муаммо унинг клубдаги 29-жароҳати сифатида қайд этилди.
Шоу 2014 йил ёзида “Саутгемптон”дан кўчиб ўтганидан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.