Родриго Анчелоттига ишора қилди: Бразилияга Неймар зарур
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родриго Неймар мавзуси бўйича фикр билдирди. «Реал» футболчисининг айтишича, яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида «селесао»га Неймар албатта керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Неймар жаҳон чемпионатида бўладими? Менимча, бу ерда муҳокама қиладиган нарса йўқ. У формага кириш устида ишлаётганини биламиз, аммо уни рўйхатдан ташқарида қолдиришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Усиз барчаси унчалик ҳам қизиқарли бўлмайди. Бизга Неймар керак», — деди Родриго The Touchline нашрига.