Бергоми Димарконинг мавсуми алоҳида эътирофга лойиқ деб ҳисоблайди
"Интер" ва Италия терма жамоасининг собиқ етакчиларидан Жузеппе Бергоми ҳозирги "нерадзуррилар" таркибидаги Федерико Димаркони дунёнинг энг кучли футболчилари қаторига киритди. Афсона ҳимоячи Димарконинг сўнгги пайтлардаги энг кўзга ташланаётган жиҳатига ҳам алоҳида тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport нашри келтирган фикрларга кўра, Бергоми Димарко айни дамда жуда юқори даражадаги мавсум ўтказаётганини таъкидлади, бироқ у сўнгги тўрт йил давомида ҳам доим барқарор ўйин кўрсатиб келганини эслатди.