«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар учун қамалиши мумкин
Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» вакиллари бўлган икки футболчи қимор ставкалари билан боғлиқ ҳолат сабаб жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» саркардaси Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» иштирокидаги учрашувларга пул тиккан.