Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди
Германия Бундеслигасининг 24-тури марказий баҳсида Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария»сига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин «асаларилар» бош мураббийи Нико Ковач натижа юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига қарамай жамоа бу ўйинда муносиб футбол кўрсатган. Ковач футболчилар характер намойиш этганини таъкидлаб, омаддан бироз кўпроқ улашилганда дурангга ҳам умид қилиш мумкин бўлганини қўшимча қилди.