Симеоне «Атлетико» ғалабасидан кейин муҳим фикр билдирди
Ла Лиганинг навбатдаги учрашувида Мадриднинг «Атлетико» клуби «Оведо»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, минимал, аммо жуда қимматли уч очкони қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг ғалабасини баҳолаб, ушбу натижа турнир жадвали нуқтайи назаридан ниҳоятда зарур бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, учрашув давомида «Атлетико» аста-секин ўз ўйинини топган, танаффусдан кейин эса анча фаол ҳаракат қилиб, чиройли гол уришга эришган.