Францияда Сафоновнинг «Гавр»га қарши ўйини юқори баҳоланди
Францияда учта статистик портал Лига 1нинг 24-турида «Гавр»га қарши учрашувдаги ўйин учун Матвей Сафоновни умумий рейтингда бешинчи поғонага жойлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс «ПСЖ»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Сафонов асосий таркибда майдонга тушди ва дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Flashscore дарвозабонга 8 балл қўйди (барча футболчилар орасида бешинчи натижа). Whoscored 7,5 балл билан бешинчи, Sofascore эса 7,4 балл билан бешинчи ўринни қайд этди.