Стив Брюс МЮ Магуайр билан шартномани узайтирсин деди
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Стив Брюс клуб ҳимоячиси Гарри Магуайр билан битимни узайтириш масаласи юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Брюснинг таъкидлашича, Магуайр узоқ вақт давомида атрофида бўлаётган воқеалар учун ноҳақ «айбдор» сифатида кўрсатиб келинди. Унинг фикрича, Гарри на «Манчестер Юнайтед»ни, на Англия терма жамоасини ҳеч қачон панд бермаган. Брюс Магуайр жаҳон чемпионатига бориб, шундан сўнг унга янги шартнома таклиф қилиниши мумкинлигини...