Киммих «Дортмунд»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлими оғир бўлишини айтди
«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйин (3:2) якунлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мюнхен клуби танаффусга қадар минимал ҳисобда ортда қолган эди. Бироқ 70-дақиқага келиб Гарри Кейннинг дублидан сўнг мезбонлар олдинга чиқди. 83-дақиқада «Боруссия» ҳисобни тенглаштирди, аммо кўп ўтмай «Бавария» яна гол уриб, устунликни сақлаб қолди. Ғалаба голи муаллифи Киммих бўлди.
«Бугун кўп жисмоний кураш ва хатолар бўлди, айниқса биринчи бўлимда.