Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан обрў учун сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилган «Бурирам Юнайтед» ўйин ритмини қўлга олди, «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси...