Каррик МЮ ўйинини баҳолади: мукаммаллик бўлмайди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг ҳозирги ўйини ва натижаларидан қай даражада қониқаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Январда ишдан олинган Рубен Аморим ўрнини эгаллаган инглиз мутахассиси қўл остида "қизил иблислар" олти учрашувнинг бештасида ғалаба қозонди.
"Кристал Пэлас"га қарши баҳс арафасида журналистлар Каррикдан жамоа ўйини унинг кутганига тўлиқ мос келаётган-келмаётганини сўради.
"Ҳеч қачон ҳаммаси идеал бўлмайди — ҳар доим янада яхшироқ бўлишини истайсан.