Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли эканини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ва бу турнирнинг қанчалик мураккаблиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.
Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида Чемпионлар лигасида осон рақиб бўлмаслигини таъкидлади: “Бу турнир жуда қийин. Қайси жамоани айтманг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Агар узоққа боришни истасанг, энг кучлиларни ютушинг шарт.